19 октябрда Москва вилоятининг Красногорск тумани раҳбари биринчи ўринбосари Юрий Караулов ва “Красногорск электр тармоқлари” раҳбари Георгий Котляренко туман маъмурияти биносида ўлдириб кетилди. Маълум қилинишича, маҳаллий тадбиркор Амиран Георгадзе амалдорлар билан чиққан можародан кейин уларни отиб ташлаган. Кейинроқ қотил беркинишга уриниши пайтида маҳаллий фуқаролардан бирини ҳам ўлдирган.

Уч кишининг қотиллигида гумон қилинган тадбиркорни ушлаш учун Москва вилояти полициясининг бутун шахсий таркиби тревога бўйича оёққа турғазилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“Қотилни қўлга олиш учун Москва ва Москва вилояти бўйича “Перехват”, Москва вилоятининг ўзида яна “Вулкан” режаси киритилди”, деб хабар берди Россия ИИВ расмий вакили Елена Алексеева.

Аввалроқ қотилликда гумон қилинувчининг беркинган жойи аниқлангани маълум қилинганди.