Москва суди “Ҳизб ут-Таҳрир ал исломий” террористик ташкилотига аъзоликда айбланаётган икки нафар Марказий Осиё вакилини қўлга олиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилди.

“Суд Россия ФХХнинг Махсудов ва Журабаевга нисбатан ҳибсга олиш тўғрисидаги мурожаатини қондирди”, - дея хабар қилди суд матбуот котиби Юлия Скотникова.
Қайд этилишича, уларга нисбатан террористик ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва улар ишида қатнашганлик айби қўйилди.