Россия пойтахти Москва шаҳрида ИШИД жангарилари сафига одам ёллаш билан шуғулланганликда айбланиб 10 киши қўлга олинди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Бу ҳақда тегишли тузилмадаги ахборот манбаси хабар қилди.

«Ўтказилган профилактика тадбирлари доирасида, шунингдек, олинган тезкор ахборотга асосланиб Москва ҳудудида радикал ташкилотлар, хусусан ИШИД сафига алоқадор бўлиши мумкин бўлган 10 нафардан зиёд киши – Марказий Осиё, жумладан, Тожикистон фуқаролари қўлга олинди”, — деди у.

Қайд этилишича, Москва жануби-шарқидаги “Дубровка” савдо марказида қўлга олинган.