NASA: 10 октябрда аниқланган гигант астероид 31 октябрда Ерга максимал даражада яқинлашади

Жаҳон 20 Октябрь 2015 4747

АҚШнинг NASA коинот агентлиги ходимлари 2015 йилнинг 10 октябрида қайд қилинган TB145 улкан астероиди Ерга яқинлашган само жисмлари ичида энг каттаси эканини аниқлашди. Астероид Pan-STARRS телескоплар автоматик тизими ёрдамида аниқланган эди. Бу ҳақда The Daily Mirror нашри хабар берган. 

Олимларнинг таъкидлашича, астероид 31 октябрда сайёрамизга максимал даражада яқинлашади ва 500 минг км наридан учиб ўтади. Бироқ уни оддий кўз билан кўриб бўлмайди, уни фақатгина телескоп ёрдамида кўриш мумкин.

“Астероиднинг диаметри 280-620 метрни, тезлиги эса соатига 126 минг километрни ташкил қилади. Кузатувлар давомида бу само жисми ўзини жуда бетайин тутаётгани аниқланди, у бир неча бор ҳаракат йўналишини ўзгартирган”, деб айтмоқдалар олимлар.

Бироқ мутахассислар астероид Ерга жуда яқин ҳаракатлангани билан уни четлаб ўтишини таъкидлашмоқда. Бундан тўқнашувларни мониторинг қилиш Sentry автоматик тизимидан олинган таҳлиллар дарак бермоқда. Бу тизим ёрдамида астрономлар яқин 100 йил ичида астероидларнинг сайёрамизга таъсир қилиши имкониятини ҳисоблаб чиқишади.

NASA маълумотларига кўра, тизим ҳозирда таҳлил қилаётган бир неча минг само жисмидан биронтаси Ерга хавф солмаяпти.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар