Европадаги миграцион инқироз туфайли биринчи навбатда контрабандачиларнинг чўнтаклари қаппаймоқда, деб ҳисоблайди The New Yorks Times газетаси.

Яқиндагина Австрияга кетаётган фургон ичида 71 муҳожир нафаси қайтиб ўлиб қолди. Ҳалок бўлганлардан камида 10 нафари камбағал бўлмагани, етарлича пули бўлгани, шунга қарамай, контрабандачиларга мурожаат қилгани оила вакиллари ва қариндошлари томонидан айтиб ўтилди. Улар контрабандачиларга кўчиш билан боғлиқ таҳдидларни четлаб ўтиш учун пул тўлашган эди.

Таъкидланишича, жиноятчилар муҳожирлар психологиясига таъсир ўтказиб, ҳатто ақлли ва ўқимишли инсонларда ҳам бечораҳоллик дунёқарашини шакллантирмоқда. Бунинг натижасида улар жиноятчиларга “мижоз” бўлмоқда.

30 ёшли Ҳасан Холид унинг фургон ичида ҳалок бўлган акаси Ҳусайн археология аспиранти бўлганини, Германияга етиб олиб, у ерда докторлик ёқлашни ишлаганини таъкидлаб ўтди.

“У яхши таълим олган бўлиб, жуда эҳтиёткор эди. Сафар олдидан у кўплар билан маслаҳатлашди, ва барча юк машинасида юрмаслик кераклигини айтди”, - деди у.