Ғарбда Украинадаги вазият тез орада тинч йўл билан ҳал қилинишига ишонч билдиришмоқда. The New York Times нашрида чоп этилган мақолада айтилишича, Россия Сурияда ҳарбий ҳаракатларини бошлагач, Украина ҳақида унутилди.

"Ҳозирча Украинадаги сиёсий инқироз бўйича кўп масалалар ҳал қилинмаган, ўтган ҳафтада айирмачилар қуролларни айтилган ҳудуддан олиб чиқиб кетиш муддатини ортга суришди, сиёсатчилар эса музокаралар ўтказишмоқда. Донбассдаги сайловлар ўтказилиши масаласида якуний қарорга келинмаган.

Лекин шуниси муҳимки, охирги 6 ҳафта ичида ҳудудда ҳарбий тўқнашувлар уёқда турсин, ўқ узишлар қайд этилмади. Ваҳолангки, 18 ой ичида Украинадаги ҳарбий низолар туфайли 8 мингга яқин киши ҳалок бўлганди", дейди муаллиф.

У шунингдек, сулҳ исталган вақтда бузилиши мумкинлигини истисто этмаган.

Ғарбдаги таҳлилчилар ҳам, Россиядагилар ҳам Украинадаги сиёсий инқироз ҳал қилинишига ишонч билдиришмоқда.

Ўз навбатида бошқачароқ фикрдагилар ҳам бор.

"Украинада сулҳ тузилиши Путин учун мағлубиятга тенг бўлади", деган Бруклин университетининг АҚШ ва Европа бўйича маркази директори Фиона Хилл.

"Кўпчиликнинг фикрича, бу масала бўйича музокараларда яқин ойлар ичида ҳал қилувчи қарор қабул қилинади. Шуниси аниқки, украин фронтида охирги вақтларда жанглар бутунлай тўхтади. 2016 йилга келиб, ҳудуддаги вазият ҳам бутунлай барқарорлашади", дея ёзади мақола муаллифи.