Обама рекордчи фазогир Скотт Келли билан боғланиб, уни табриклади

Жаҳон 20 Октябрь 2015 1597

АҚШ президенти Барак Обама фазода узоқ вақт давомида қолиш бўйича NASA рекордини ўрнатган америкалик фазогир Скотт Келли билан алоқа боғлаб, уни табриклади. Бу ҳақда Обаманинг твиттерида маълум қилинган.

Скотт Келли 16 октябрь куни 382 кун давомида фазода қолиш орқали NASA рекордини қайд этганди.

51 ёшли ушбу фазогир президентга ўзини яхши ҳис қилаётгани ва ўз миссиясини тугата олиш учун керакли куч ҳамда иштиёққа эгалиги ҳақида маълум қилган.

Обама эса унинг ҳаракатларини америкаликлар кузатиб боришаётгани ва у ердагилар орасида машҳур бўлиб кетгани ҳақида айтиб берган.

Шунингдек, президент бу суҳбат давомида болалар илм-фанга қизиқишлари муҳим эканини қайд этиб ўтган.

Келли 2016 йилнинг мартида Ерга қайтиши керак бўлади.

Бироз олдинроқ, қўлбола соат ясагани учун ҳибсга олинган ва кейинчалик машҳурлашиб кетган ўсмир Оқ уйга келгани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар