2015 йилнинг 14 октябрь куни 2014 йил 1 июлда Берн шаҳрида (Швейцария) имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида даромад ва капиталнинг икки ёқлама солиққа тортилишини олдини олиш тўғрисидаги 2002 йил 3 апрелда имзоланган Битимга ҳамда унинг Баённомасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди.

Ҳужжатда юқорида қайд этилган Битимга ҳамда унинг Баённомасига солиқ тўлашдан бош тортиш олдини олиш учун солиқ соҳасида маълумот алмашишнинг самарали механизмларини кенгайтиришга йўналтирилган янги қоидалар киритиш кўзда тутилади.

Ушбу халқаро шартнома солиққа оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда Ўзбекистон-Швейцария ҳамкорлигини мустаҳкамлашга кўмаклашади ҳамда икки давлат солиқ қонунчилигига амал қилинишни таъминлайди.

Ушбу Баённоманинг тўлиқ матни билан lex.uz сайтида танишиш мумкин.