Ўзбекистонда диний экстремизм билан шуғулланган икки аёл суд қилинди

Жамият 20 Октябрь 2015 2751

Қашқадарё вилоят суди Ўзбекистоннинг икки фуқароси устидан фаолияти тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир ал Исломий” экстремистик ташкилоти тарғиботи билан шуғуллангани сабабли етти ва беш йил муддатларга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар берди суд вакили.

Тергов материалларига кўра, Шаҳло Қудратова ва Нилуфар Абдуллаева Ўзбекистондаги мавжуд тузумни қулатиш ва халифалик ташкил этишга тарғиб қилиб келган.
Экстремистик ташкил фаоллари ўз ишида фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги тарафдорларни жалб этиш мақсадида ижтимоий тармоқлар ва интернет, жумладан, WhatsApp мобил месенжеридан фойдаланишган.

Эслатиб ўтамиз, 1998 йилда Ўзбекистонда МДҲ мамлакатлари ичида биринчи бўлиб “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзоларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди. 1999 йилда Тошкентда содир этилган портлашлардан сўнг собиқ иттифоқ давлатлари ичида биринчи бўлиб Тошкентда экстремистик ташкилотлар аъзолари кенг кўламда қўлга олина бошланди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар