19 октябрдан 22 октябрга қадар Латвия Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва минтақавий ривожланиш вазири К.Герхардс бошчилигидаги тоза технологиялар соҳасидаги тадбиркорлар делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси сайтида хабар қилинган.

Ташрифнинг мақсади иқтисодиётни экологизация қилиш, экологик тоза технологияларни татбиқ этиш, сувларни тозалаш, чиқиндиларни қайта ишлаш ҳамда утиллаштириш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича ўзаро фикр, тажриба алмашиш ҳисобланади.

Латвия делегациясининг Республикасига ташрифи доирасида вазирлик ва идоралар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти раҳбар шахслари билан қатор учрашувлар, шунингдек, экологик тоза технологиялар соҳасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича амалий семинарни ташкиллаштириш режалаштирилган.