Пентагон Афғонистонда қирувчининг ўққа тутилиши борасида айрим тафсилотларни ошкор қилди

Жаҳон 20 Октябрь 2015 2813

АҚШ ҲҲКга тегишли F-16 қирувчиси Афғонистонда толибонлар томонидан ўққа тутилиши натижасида шикастланди, дея хабар қилди 19 октябрь куни ABC News Пентагон маълумотига асосланган ҳолда.

Ҳодиса 13 октбрь куни Афғонистон шарқида содир бўлган. Ўққа тутилиши натижасида қирувчининг бир стабилизатори ва битта портловчи воситасига зарар етган. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида учувчи самолёт остидаги иккита ёнилғи баки ва учта снарядни ташлаб юборишга қарор қилган.

Патруллик вазифасини бажарган қирувчи Кобул яқинидаги Баграм авиабазасига муваффақиятли қўнган. Отишма натижасида учувчи жароҳат олмаган.

Мазкур иш юзасидан тергов олиб борилмоқда. F-16 қандай қурол билан ўққа тутилгани ҳозирча номаълум. Пентагон фақатгина қирувчи паст баландликда учгани ва отишма зенит-ракета тизими орқали амалга оширилмаганини қайд этди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар