Покистоннинг Кветта шаҳрида автобус портлаши туфайли камида 11 киши воқеа жойида ҳалок бўлди ва 22 киши тан жароҳатлари олди.

Полициянинг маълум қилишича, бу портлаш йўловчи автобуснинг том қисмига ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилиши орқали амалга оширилган.

Гувоҳларнинг айтишича, бу автобусда шаҳардаги ишидан уйларига қайтаётган ишчилар кетаётган эди.

"Бу бегуноҳ инсонларга қилинган беорларча ҳужум бўлди. Биз сўнгги террорчи йўқ қилингунича уларга қарши кураш олиб борамиз", дея баёнот берган Белужистон ИИВ раҳбари Сарафроз Аҳмад Бугтий Рейтер нашрига берган интервьюсида.

Белужистон маркази Кветта шаҳри кейинги вақтларда жангарилар ва айирмачилар фаол ҳаракатланадиган ҳудудга айланиб бормоқда.