Россия Федерал хафсизлик хизмати ходимлари мамлакатда 20та террористик йўналишдаги жиноятларни бартараф этди, дея хабар қилди РИА «Новости».

Бу ҳақда Россия прехиденти Владимир Путин қўмондонлик лавозимига тайинланган зобитларга гувоҳномалар топширилишига бағишланган маросимда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, махсус амалиётлар чоғида 112 жангари, жумладан, уларнинг 26 нафар етакчиси йўқ қилинди. Шунингдек, 560 нафардан зиёд жиноий тўдалар аъзолари қўлга олинди.