Қўлбола соат ясагани учун ҳибсга олинган техаслик ўқувчи Аҳмад Муҳаммад АҚШ президенти Барак Обаманинг шахсий таклифи билан Оқ уйга келди, дея хабар берди Associated Press.
Аҳмад илм-фан, технология ва коинотга бағишланган “Астрономия кечаси” тадбирида иштирок этди.
Мактаб ўқувчиси уни қўллаб-қувватлаётган президентга ўз миннатдорчилигини билдирди. Унинг қўшимча қилишича, ўзини Clock Kid (соатли бола) деб атаётган интернет фойдаланувчиларидан хафа эмас.


“Инсонни ташқи қиёфасига қараб баҳоламанг. Ҳар доим қалбига қараб ҳукм ўқинг”, - деди Аҳмад.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Техах штати Ирвинг шаҳридаги мактабнинг 14 ёшли ўқувчиси Аҳмад Моҳаммад (Ahmed Mohamed) ўқитувчиларининг кўзига бомба бўлиб кўринган қўлбола соатни кўтариб келгани учун полиция маҳкамасига олиб келинган эди.