Шу йилнинг 9 октябрь кунида Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари умумтаълим мактабининг 2 нафар муаллимасини ИШИД террорчилик гуруҳининг варақаларини тарқатгани учун ҳибсга олишганди.

Ўзбекистон ИИВ вакили Самвел Петросяннинг маълум қилишича, улар ИШИД ғоялари тарғиботчилари ва мобил телефонларида ИШИД варақалари матни сақлаганликда айбланмоқда.

"Айни вақтда улар жамиятга қанча зарар етказгани ва ИШИД сафига қанча одам ёллашга улгургани аниқ эмас", дейди Петросян.

Бироз аввалроқ, Истанбулда Ўзбекистон ва Тожикистондан 24 нафар балоғатга етмаган бола ИШИД жангарилигига тайёрлангани аниқланганди.