"ПСЖ" жамоаси "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни 2016 йилнинг ёзида сотиб олишга жиддий киришди. Бу ҳақда Le Parisien нашри ёзди.

Парижликлар раҳбарияти ушбу португалиялик футболчига жамоани мавсум сўнгида тарк этиши мумкин бўлган Златан Иброҳимовичнинг ўрнига сотиб олмоқчи. Бунинг учун клуб Роналдуга "Реал"даги маошдан кўпроқ пулларни таклиф қилади.

Футболчининг "Қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2018 йилгача давом этсада, парижликлар Роналдуни Франция кўчиб ўтишга кўндиришмоқчи.

Хабарда ёзилишича, 31 ёшли португалиялик футболчи учун "ПСЖ" 100-120 миллион евро тўлаши кутилмоқда.