Россия Мудофаа вазирлиги АҚШлик ҳарбийлардан улар томонидан маъқулланган Сурия осмонида тўқнашувларнинг олдини олиш бўйича меморандумни олди, деб маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

“Бугун эрталаб биз америкалик ҳамкасбларимиздан улар томонидан маъқулланган меморандумни олдик”, деб айтди Конашенков.

Конашенков Россия Мудофаа вазирлиги бундай ҳужжатнинг имзоланиши амалий аҳамиятга эга бўлган муҳим қадам деб ҳисоблашини таъкидлаб ўтди.

“Бу ҳужжат ИШИДга қарши барча давлатлар авиациясига амал қилади, деб умид қиламиз”, деб қўшимча қилди Конашенков.

Конашенковнинг айтишича, АҚШ ҳужжатдаги қоидаларни Сурияда ҳаракат қилаётган барча шерикларига етказиб қўйиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.