Россия Мудофаа вазирлиги: Суриядаги Россия Қуролли кучлари ҳарбийлари орасида йўқотишлар йўқ

Жаҳон 20 Октябрь 2015 3292

Суриядаги Россия Қуролли кучлари ҳарбийлари орасида ҳеч қандай йўқотишлар йўқ, деб маълум қилди 20 октябрда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати бошқармаси.

“Хорижий ОАВларда Сурияда россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлгани ҳақида пайдо бўлаётган хабарлар билан боғлиқ ҳолда шуни маълум қиламиз: Суриядаги Россия Қуролли кучлари ҳарбийлари орасида ҳеч қандай йўқотишлар йўқ”, деб айтилмоқда хабарда.

Аввалроқ Рейтер агентлиги “юқори лавозимли ҳукуматдаги манба”га иқтибос келтирган ҳолда Сурия армиясининг Латақиядаги позициялари ўққа тутилиши оқибатида уч нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилган.

Россиянинг Дамашқдаги элчихонасида ҳам бу хабар инкор этилди ва бу навбатдаги ахборий хуруж эканлиги айтилди.

Бир қатор хорижий ОАВлар аноним манбаларга иқтибос келтирган ҳолда бир неча бор Россиянинг Суриядаги операцияси давомида шунга ўхшаш воқеалар бўлгани ҳақида хабар берган, бироқ уларнинг бирортаси расмий тасдиғини топмаган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар