Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенковнинг маълум қилишича, 20 октябрь куни рус авиацияси томонидан амалга оширилган ҳарбий амалиётлар натижасида ИШИДнинг Сурия ҳудудидаги 19та қўмондонлик пункти йўқ қилинди.

Унинг айтишича, йўқ қилинган объектларнинг иккитаси ўқ-дори сақланадиган омборхона, биттаси ўқ-дори ва портловчи қурилмалар ишлаб чиқариладиган завод, яна тўққизтаси Ҳама вилоятидаги жангариларнинг ҳарбий базалари бўлган.

Бироз аввалроқ, ИШИД Ракка вилоятидаги 14 ёшга тўлган ўғил болаларни ёппасига қуроллантириб, ўз сафларига қўшишни бошлагани хабар қилинганди.