Россия Сурияда 3 нафар россиялик ҳарбийнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни инкор қилди

Жаҳон 20 Октябрь 2015 1747

Ғарб ОАВи орқали бугун Сурия ҳудудида 3 нафар россиялик ҳарбийнинг ҳалок бўлгани ҳақида тарқатилган хабарлар Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси томонидан инкор қилинди.

"Дипломатик миссия Сурияда "3 нафар россиялик" ёки "россиялик 3 ҳарбий" ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади. Элчихона бу хабарни навбатдаги "ахборий чиқинди" дея атади", деб ёзади РИА Новости нашри.

"Бу навбатдаги бўҳтон. Бу маълумот Лондондаги инсон ҳуқуқлари бўйича марказ томонидан тарқатилганини ҳисобга оладиган бўлсак, хабарнинг ишончсизлилиги кундай равшан бўлади", деб баёнот берилган Россиянинг Дамашқдаги элчихонасида.

Бироз олдинроқ, Рейтер агентлиги Сурияда 3 нафар россиялик ҳарбий жангарилар қурбонига айлангани ҳақида маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар