Россия ташқи ишлар вазирлиги Франция элчиси хато туфайли чақириб олингани учун дипломатик узр сўради, деб хабар бермоқда РИА “Новости”.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова “Россия 1” телеканалининг эфир вақтида айтиб ўтган.

“Шундан сўнг, Франция томони вазият таҳлили Франция ҳарбий-ҳаво кучлари борасида эмас, балки Швейцария ҳарбий-ҳаво кучлари борасида кетаётганлиги ҳақда маълум қилди. Шундан сўнг, дипломати канал орқали Франция томонига узр юборилди”, — деди у.