Россияда Сурия Курдистонининг ваколатхонаси очилиши мумкин

Жаҳон 20 Октябрь 2015 1456

Россияда Сурия Курдистонининг расмий ваколатхонаси очилиши мумкин. Бу ҳақда “Коммерсантъ” газетаси ёзмоқда.
Айтилишича “Демократик иттифоқ” партияси ушбу масала бўйича Россия ТИВда музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Курдлар Москвада офис очилиши Россия ҳарбийларининг радикалларга қарши курашда курд мухторияти билан ҳамкорлик қилишига имкон яратиб беради.
Ўз навбатида, Туркия дипломатик ваколатхонаси бундай қадамга Анқара кескин салбий жавоб беришини таъкидлади.
ТИВ ушбу ахборотни ҳозирча тасдиқламади.

Кўпроқ янгиликлар