Швейцар соатлари экспорти кучли франк ҳамда Хитой ва Гонконгда кузатилаётган ҳамда Осиё минтақасининг бошқа давлатларига тарқалаётган талабнинг пасайиши туфайли 2009 йилдан бери рекорд даражадаги чораклик пасайишни намоён қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Швейцария соатсозлик саноати федерациясига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

3-чорак якунларига кўра швейцар соатларининг экспорти 7,2 фоизга, 2015 йилнинг дастлабки 9 ойи бўйича эса 2 фоизга қисқариб кетди ва 16,5 млрд долларни ташкил қилди.

Федерациянинг қайд этишича, ҳозирги динамика кейинги йилдаги истиқболларга “соя солмоқда”. Талабнинг пасайиши Хитой ва Гонконгдан ташқари, Сингапур, Жанубий Корея ва Тайванда қайд қилинган.

Швейцар соатларига талабга таъсир қилаётган яна бир салбий омил бўлиб “ақлли соатларга” талабнинг юқорилаши бўлмоқда. Швейцар соатлари ҳажми бўйича Швейцария экспортида 10-ўринни эгалламоқда.