Швейцария Мудофаа вазирлиги Россия самолётига швейцар самолётининг яқинлашганини стандарт текширув деб айтди

Жаҳон 20 Октябрь 2015 2571

Швейцария Мудофаа вазирлигида Швейцариянинг F/A-18 ҳарбий самолёти Женевага учиб кетаётган россиялик дипломатлар самолётига яқинлашиб, стандарт текширув амалиётини бажарган деб айтилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди. 

Буни Швейцариянинг мудофаа, фуқаролик хавфсизлиги ва спорт бўйича федерал департаменти матбуот котиби Питер Миндер маълум қилди.  

“Биз учун бу оддий тадбир. Бу самолёт Швейцария қуролли кучларининг Биль шаҳридан 10.20 да ҳавога кўтарилган F/A-18 ҳарбий самолёти бўлган. Самолёт Женевага учиб кетаётган Россия самолёти рақамини текширган. Бу стандарт амалиёт ва ҳеч қандай хавфли яқинлашиш бўлмаган”, деб айтди Миндер. 

Миндернинг айтишича, Швейцария Қуролли кучлари қарорига кўра, дипломатик рейслар, шу жумладан Россия, АҚШ ва Франциядан бўлганлари ҳам танланма асосда текширилади. 

Аввалроқ Франция самолёти Россия самолётига яқинлашгани маълум қилинганди, бироқ Франция бу самолёт Швейцарияга тегишли эканини айтган. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8821 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42998 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 69431 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40163 Lifestyle
50 минг сўмлик купюра чиқиши инфляцияга таъсир кўрсатадими? Экспертлардан баҳсли фикрлар
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 321 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 938 Жаҳон
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 2706 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2192 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар