Сотувга қўйилган ғаройиб нарсалар

Иқтисодиёт 20 Октябрь 2015 7706

“Бозорга ўхшайди асли бу дунё” деганида шоир ҳақ бўлган экан. Одамлар нималарни сотишмайди дейсизБуюмларни сотишга мўлжалланган оддий сайт ҳеч кимнинг хаёлига келмаган нарсалар кимошди савдосига қўйиладиган бозорга айланиб кетди. 2000 йилда кимдир Исландияни, 2005 йилда иккинчи исмга ҳуқуқни, 2010 йилда эса арвоҳни сотмоқчи бўлган. Демак, танишамиз —“eBay”да сотувга қўйилган антиқа нарсалар рўйхати.

1. “Голливуд” ёзуви. 2005 йилнинг ноябрида дастлабки ҳарфлари 450 400 долларга сотилган. 

2. Кардинал Йозеф Ратцингернинг “Volkswagen”и. 2005 йилнинг майида 277 171,12 долларга сотилган.

3. Авиаташувчи. 2004 йилда Бразилиянинг “Minas Gerais” авиаташувчиси кимошди савдосига қўйилган, лекин бир оз вақтдан сўнг сайт маъмурияти томонидан олиб ташланган.

4. Янги тур. 2004 йилда кимошдига қўйилган денгиз типратикани янги турдаги жонзотлиги маълум бўлган ва “Coelopleurus Exquisitus” деб ном олган.

5. Элвис Преслидан қолган сув. Айтишларича, 1977 йилда рок-н-ролл қироли Шимолий Каролинадаги концертидан сўнг пластик стаканда сув ичган. Ундан қолган бир неча томчи сув 455 долларга сотилган.

6. Бритни Спирснинг сочлари. Бритни 2007 йилда бошини қирдирганидан кейин унинг сочлари бир миллион долларга “eBay”га қўйилган.

7. Немисча. Ҳа, гап тил ҳақида бормоқда. Германияда инглиз тилининг таъсири кучаяётганига эътибор қаратиш мақсадида немис тили ассоциацияси немис тилини кимошид савдосига қўйган.

8. Янги Зеландия. Австралия фуқароси Янги Зеландияни бошланғич нархи 0,01 австралия доллари эвазига сотишга уринганНарх уч минг долларга етганида кимошди савдоси тўхтатилган.

9. Маккажўхори қаламчалариАниқроғи, бир дона қаламча Ковентри университети талабаси томонидан деярли икки долларга сотилган.

10. Яйраш. Тўрт нафар австралиялик «пиво, газак ва зўр суҳбат»ни ваъда қилишиб, ўзларини дам олиш куни учун 1300 австралия долларига сотишган.

11. Гольф шарлар. Бу шарлар оддий шар эмас — питон ютиб юборган ва жарроҳлик йўли билан чиқарилган шарлар. 1400 австралия долларига сотилган.

12. Исландия. Савдога қўйилган яна бир давлат — бу сафар 2008 йилги молиявий инқироз сабабли.

13. Хиёнатчининг спорт машинасиБританиялик радиобошловчи Тим Шонинг хотини эри эфирда бегона аёлларга хушомад қилаётганини эшитиб қолгач, унинг “Lotus Esprit”ини 50 пенсга сотиб юборган.

14. “Макдоннел-Дуглас” F/A-18 қирувчи-бомбардимончи самолёти. Майк Ланда темир-терсаклар уюми орасидан топиб олган жанговар самолётни сотувга қўйган. Аммо ФҚБдагилар унга самолёт фақат АҚШ фуқаросига сотилиши мумкинлигини ва у мамлакат ҳаво ҳудудини тарк этмаслиги лозимлигини уқтиришган.

15. Ейилмай қолган брюссел карами. Буюк британиялик Ли Найт Рождество оқшомида ейилмай қолиб кетган брюссел карамини 2000 долларга сотган.

16. Иккинчи исм. 2005 йилда тадбиркор Мэтт Роуз унга иккинчи исм қўйиш ҳуқуқини сотмоқчи бўлган. Кимдир бу ҳуқуқни 8 минг долларга сотиб олишга рози бўлган, бироқ Юта штати маъмурияти унинг исмини ўзгартиришга розилик бермаган.

17. Арвоҳ. 2010 йилда Майкл Фосетт арвоҳни сотишга уринган, лекин олти кундан сўнг унинг эълони “eBay”дан олиб ташланган.

18. GIF.Рассом Майкл Грин Жефф Кунснинг  “Шарчалардан ясалган ит” (Кунснинг энг қиммат иши,кимошди савдосида 58 миллион долларга сотилган) асаридан илҳомланиб яратган гиф суратини сотувга қўйган. Гиф атиги 200 долларга сотилган.

19. Футбол жамоасиIndiana Firebirds” жамоаси деярли 4 миллион долларга сотилган.

20. Бу резина ўрдакчани сотувга қўйган шахснинг айтишича, унинг ўғли ўрдакчани қўлидан қўймай олиб юрган. У юз долларга сотилган.

21. Эритилган пишлоқли бу сэндвичда Биби Марямнинг тасвири бўлган. Сэндвич 28 минг долларга сотилган.

22. Пешонадаги реклама. Шунчаки реклама эмас, абадий реклама. Юталик Кари Смит ўз пешонасини “GoldenPalace.com” сайти рекламасини жойлаштириш учун сотган. 

23. Ҳаёт мазмуни. 2000 йили Шимолий Каролиналик бир шахс ҳаёт мазмунини сотган. Эълонда шундай дейилганди: “Мен ҳаёт мазмунини англадим ва бу маълумот билан ўртоқлашишдан бахтиёр бўламан”. Унинг сотувга қўйган “буюми”ни 3,26 долларга сотиб олишган.

24. ЖигарАгар “eBay” бу эълонни олиб ташламаганида флоридалик шахс ўз жигарини 5,7 миллион долларга сотиб юбориши мумкин эди.

25. Ҳаёт. Иан Ашернинг хотини кетиб қолгач, у ўз ҳаётини сотувга қўйган. Унинг ҳаёти 300 минг долларга сотилган ва у саёҳатга отланган ҳамда “Сотилган ҳаёт” деган китоб ёзган. “Дисней бу китоб асосида фильм суратга олиш ниятида. 

Кўпроқ янгиликлар