Telegraph: 50 мингта от британияликлар учун емиш бўлган

Жаҳон 20 Октябрь 2015 2971

Европадаги иқтисодий инқироз туфайли Буюк Британияда 50 мингта от изсиз ғойиб бўлган. The Telegraph нашрида ёзилишича, бу отлар овқат тайёрлаш учун сўйиб юборилгани тахмин қилинмоқда.

Профессор Крис Эллиотнинг айтишича, жониворларнинг кўп миқдорда йўқолиши 2008 йилдан бошлаб кузатилган. Унинг қайд этишича, европаликлар ўз отларини бу жониворларни боқиш машаққатларидан қутилиш учун сота бошлашган ва бу отлар жиноятчилар ҳамда қассоблар қўлига келиб тушган.

Таҳлилчиларнинг огоҳлантиришича, бу жониворларнинг гўштлари арзон таомлар тайёрланадиган таомхоналарда бургерлар тайёрлаш учун ишлатилган.

"Тасаввур қилиб кўринг, 50 мингта от ўз-ўзидан йўқолиб қолган. Бунда йирик жиноий гуруҳларнинг қўли борлиги аниқ", дейди Эллиот.

Унинг қайд этишича, бу ноқонуний йўл орқали жиноятчи ва фирибгарлар миллиардлаб даромад қилишган.

"Бу муаммонинг ягона чораси барча биргаликда ҳаракат қилиши, фермерлар, давлат ва озиқ-овқат саноати вакиллари ҳамкорликда иш олиб бориши керак", дейди профессор.

"Гўшт бизнеси - соф иш эмас. Жиноятчилар қинғир йўллар билан гўшт маҳсулотларини арзон нархларда сотиши муаммони чигаллаштиради. Харидорлар арзон нархларга алданишлари мумкин", дея қайд этади Лондондаги қишлоқ хўжалиги университети сиёсий таҳлилчиси Тим Ленг.

Маълумот учун, 2013 йилда Ирландиядаги гамбургер тайёрланадиган фабрикалардан бирида мол гўшти ўрнига от гўшти ишлатилгани аниқланганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар