Тошкентда Жанубий Корея маданияти ҳафталиги бошланди

Маданият 20 Октябрь 2015 1924

Алишер Навоий номидаги кино саройида 19 октябрь куни Korean week 2015 маданият ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни кореялик санъат усталари анъанавий самульнори томошаси билан бошлаб берди.

Ушбу ҳафталик доирасида кинофестиваль билан бирга болалар ва ўсмирлар учун футбол ҳамда корейс халқ амалий санъати бўйича маҳорат дарслари, тасвирий санъат танлови ўтказилиши режалаштирилган.

Жанубий Корея элчиси Ли Ук Хон «Газета.uz» мухбирига берган интервьюсида маълум қилишича, бу йил Сеулда ҳам «Буюк ипак йўли»га бағишланган тадбир ўтказилди ва унда Тошкентдан маданият вакилларининг катта делегацияси иштирок этди, бундай тадбирлар икки мамлакат халқлари ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштиришга хизмат қилади.

«Одатда аксарият корейс маданияти тадбирлари Тошкентда бўлиб ўтади. Бу сафар Ўзбекистон вилоятларига ҳам эътибор қаратдик. Нукус билан Урганч танлангани сабаби яқинда Устюртда ўзбек-корейс лойиҳаси — Сурғил газ-кимё мажмуаси қурилиши якунлангани бўлди. Ушбу минтақа аҳолиси лойиҳага улкан ҳисса қўшди ва биз уларга миннатдорлик изҳори сифатида ушбу шаҳарларни танладик», — деди элчи.

19-24 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Корея киноси кунлари «Мисс бувижон» фильми намойиши билан бошланди. Бундан ташқари, ҳафталик давомида «Архитектурага кириш», «Синчков одам», «Донмакголга хуш келибсиз!» ва «Менинг севгим, менинг қайлиғим» каби фильмлар ўзбек томошабини эътиборига ҳавола этилади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25842 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12147 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83763 Ўзбекистон
Қачонгача аросатда юрамиз?
Фото: Австралия партияси етакчиси сенат йиғилишига паранжида келди
20:59 25 Жаҳон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 377 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 465 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 3083 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 1220 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3826 Спорт
Кўпроқ янгиликлар