Тошкентлик йигит ўзи бир муддат гаплашиб юрган қизни учрашувга таклиф қилиб, сўнг унинг қимматбаҳо телефонини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълумот берди.

Айтилишича, асли нукуслик 38 ёшли Виктория исмли аёл Тошкентда яшай бошлаганидан сўнг Элёр исмли йигит билан танишиб қолган. Улар анчагача гаплашиб юришган, сўнг йигит уни учрашувга таклиф қилган. Аёл рози бўлган.

Улар ресторанда ўтирганларида Элёр дўстини кутиб турганини айтиб, ундан хабар олиш мақсадида қизнинг телефонини олган. Сўнг “гаплашиб келаман”, деб кўчага чиққанда, шу билан қайтиб кирмаган.

Алдаб кетилганини тушунган Виктория ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Ўғри тез орада қўлга олинган.