Туристлар Иссиқкўлдан йилига 2 минг тонна асал харид қилмоқда. Бу статистик маълумот Қирғизистон телеграф агентлиги томонидан мамлакат асаларичилари иттифоқи президенти Козим Қаракетовга таянган ҳолда келтирилди.
“Асал туристлар орқали экспорт қилинади. Баҳолашимизча, ёз мавсумида улар Иссиқкўлдан йилига 2 минг тонна асал харид қилмоқда. Улар орасида араблар ва корейслар кўпчиликни ташкил қилади. Асал бугун уйга совға сифатида элтиладиган маҳсулотга айланди”, - деди мамлакатнинг бош асаларичиси.
Бундан ташқари, қирғизистонлик тижоратчилар йилига яна 800 тонна маҳсулотни дунёнинг 18 мамлакатига экспорт қилади.