"ПСЖ" ҳимоячиси Тьяго Силва "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни таққослади.

"Улар икки буюк футболчилардир. Балки, Месси Роналдудан бироз кучлироқдир, аммо бу жиҳат Криштианунинг меҳнатларини камситмайди.

2014 йилда Роналду ҳақли тарзда "Олтин тўп"ни олганди.

Эҳтимол, ҳозир у Мессидан кўра кучлироқ ўйнаётгандир, аммо ўйин савияси Мессида кучлироқ", - дейди Силва.