Украина ҳарбийлари танкларни олиб чиқишнинг иккинчи босқичини бошладилар

Жаҳон 20 Октябрь 2015 1895

Украина ҳарбийлари Донбассдаги тўқнашув чизиғидан 100 мм дан кичик калибрдаги артиллерия ва танкларни олиб кетишнинг иккинчи босқичини бошладилар. Бу ҳақда Аксилтеррор операцияси матбуот хизматининг Facebook’даги саҳифасида айтилди.

“Бугун, 2015 йилнинг 20 октябрь куни танклар, шунингдек, 100 мм дан кичик калибрдаги артиллерияни, 120 мм калибрдаги миномётларни Донбассдаги тўқнашув чизиғидан олиб кетишнинг иккинчи босқичи бошланди”, - дейилади хабарномада.
Айтилишича, қуроллар тўқнашув чизиғидан 15 км узоқликка элтилади.

Кўпроқ янгиликлар