Россиянинг «Химки» жамоаси БАА миллий авиакомпанияси Еtihad Airways билан ҳомийлик шартномаси имзолади.

"Биз Россия футболи имижини янада яхшилаш учун жиддий қадам ташладик. Дунё даражасидаги авиакомпания билан тузилган ҳомийлик шартномаси бир қадор тижорий лойиҳаларни амалга ошириш ва спорт тузилмаларини барпо этиш имконини беради.

Биз 2017 йилги Конфедерациялар кубоги ва 2018 йилги мундиал арафасида ўз тузилмаларимизни ривожлантиришимиз мумкин.

Июнь ойидан бери музокаралар ўтказиб келаётгандик. Ҳамкорликнинг биринчи йилида ҳомийлар жамоамиз учун БАА ёки Европада ўқув-машғулот йиғинлари ташкил қилиб беришлари назарда тутилган", дейди клуб директори Тажутдин Качукаев.

Шунингдек, ушбу шартнома доирасида «Химки» жамоаси стадиони номи «Etihad Арена» сифатида ўзгартирилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, айни вақтда Россиянинг қуйи лигасида, "Ғарб" зонаси ҳудудида ҳаракат қилаётган «Химки» жамоаси кейинги йилда РПЛда қатнашиш учун асосий даъвогар ҳисобланади.