Хитойлик 3 ўқувчи ўқитувчини ўлдирди ва тунади

Жамият 20 Октябрь 2015 2071

Хитой жанубида 3 нафар ўсмир ўғирлик вақтида қотиллик жиноятини ҳам амалга оширишди. The South China Morning Post нашрида ёзилишича, улар муаллимани ўлдиришган.

Бу воқеа 18 октябрь куни Хунань вилоятида рўй берган. 11-13 ёшлардаги бу ўқувчилар мактаб атрофида айланиб юришганида машинасида бир ўзи ўтирган аёлни кўриб қолишган ва унга ҳужум қилиш фикрига келишган.

Улар аввалига аёлни ёғоч калтак билан савалашган, кейин унинг оғзини боғлаб, ҳожатхонага қамаб кетишган. Шу жойда 52 ёшли аёлнинг жони узилган.

Ўсмирлар эса, ўз қурбонининг ёнидан телефон ҳамда 2 минг юань пулни олиб кетишган.

Қайд этилишича, бу безори болаларнинг ота-оналари Хитойнинг улкан шаҳарларидаги саноат корхоналарида ишлашади. Улар ишга кетган вақтда болалар деярли қаровсиз қолишади ҳамда жиноят йўлларига кириб қолишади.

Айни вақтда Хитойда ўсмирлар ўртасидаги жиноятчилик кўлами кескин ортган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар