Хорватияга келган ноқонуний муҳожирлар сони 200 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ хабар берди.

Миграцион инқироз бошланганидан буён ташриф буюрган муҳожирларнинг умумий сони 204 126 кишини ташкил қилди.

15 сентярбрь куни Венгрия Сербия билан чегарасини ёпиб қўйгани туфайли қочқинлар энди Хорватияга киришга интилмоқда.