Япония бош вазири 22-28 октябрь кунлари Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб турне уюштиради

Жаҳон 20 Октябрь 2015 1373

Япония бош вазири Синдзо Абэ 22-28 октябрь кунлари Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб турне уюштиради. У Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда бўлиши айтилмоқда.

Бу ҳақда Япония ҳукуматининг бош котиби Ёсихидэ Суга баёнот берди.
Япония раҳбари 2006 йилдан буён биринчи марта бундай турне уюштиради. Ўшанда бош вазир Дзюнъитиро Коидзуми Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлган эди.

Даставвал сафар августга мўлжалланган эди, лекин парламентдаги мудофаа қонун лойиҳаси устидаги қизғин баҳслар туфайли сафар қолдирилди.
Аввал хабар берганимиздек, Синдзо Абэнинг октябрда Ўзбекистонга келиши кутилаётган эди.

Кўпроқ янгиликлар