YouTube видеохостинги мана шу ҳафта ичида пуллик механизмини ишга туширади, деб маълум қилмоқда FastCompany.

Ушбу пуллик хизмат чоршанба куни ишга туширилиши кутилмоқда. Пуллик хизматдан фойдаланувчи видеорликларни рекламасиз кўриши, шунингдек, энг оммабоп видеоблогерларнинг видеолавҳаларини ҳам томоша қилиши мумкин. YouTube ушбу пуллик хизмати Apple Music ва Netflix каби рақобатчиларига қарши ўлароқ ишлаб чиқилган. Шу билан бирга хостингдаги бошқа видеоларни текин томоша қилиш имкониятисақланиб қолди. Фақат уларни реклама роликларидан сўнг томоша қилиш мумкин.