Зе Роберто 41 ёшида «Палмейрас» жамоаси билан янги шартнома тузди

Спорт 20 Октябрь 2015 1343

«Палмейрас» жамоасининг 41 ёшли ярим ҳимоячиси Зе Роберто жамоа билан шартномасини узайтирди.

Янги шартномага кўра, футболчи 2016 йилнинг охирига қадар жамоада қолади.

У шу йилнинг бошида «Гремио»дан «Палмейрас»га келиб қўшилган, унгача 3 йил давомида «Гремио»да ўйнаганди.

Маълумот учун, ушбу футболчи ўзининг юлдузли онларини «Фламенго», «Сантос», «Гремио», «Байер», «Баварию» «Гамбург» ва «Реал» каби жамоаларда ўтказган ҳамда 20 йил давомида юқори савияда футбол намойиш этганди.

Кўпроқ янгиликлар