Мюнхеннинг “Бавария” футбол жамоаси автобуси Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган “Арсенал”га қарши учрашув олдидан Лондондаги кўчалардан бирида бурилиши пайтида қора рангдаги машина билан тўқнашиб кетди, деб ёзмоқда Goal.com сайти.

Маълум қилинишича, тўқнашув жиддий бўлмаган, ҳеч ким жабр кўрмаган.