Сурия президенти Башар Асад 20 октябрь куни Москвага ташриф буюриб, россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълумот берди.

Унинг сўзларига қараганда, учрашувда Россия олий раҳбариятининг вакиллари кенгайтирилган таркибда музокараларда иштирок этган.
“Музокаралар узоқ давом этди, уларнинг мазмуни тушунарли”, - деди Песков.

Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрдан буён Россия ҳаво космик кучлари Сурияда ҳарбий операция ўтказиб келмоқда. Унинг доирасида Россия авиагуруҳи аниқланган объектларга авиазарбалар бермоқда, шунингдек, Сурия ҳукумат қўшинларининг ер усти тадбирларини ҳаводан қўллаб-қувватламоқда. Ёрдам сўраб Россияга Суриянинг президенти Башар Асад мурожаат қилган эди.