21 ёшли самарқандлик Воҳид исмли фуқаро Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги шахсий уйлардан бирига ўғирликка тушиб, у ердан сейфни олиб чиқиб кетди. ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, сейф катта ва оғир бўлишига қарамай, жиноятчининг бошқа шериклари бўлмаган.

Уй эгаси Фарҳод сейфда ҳужжатлари ва қимматбаҳо буюмларини сақлаб келган. Хазинасининг олиб қочиб кетилганлигини кўрган фуқаро тезда ИИББга мурожаат қилган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида ўғри қўлга олиниб, ҳибсга олинган. Жиноий иш очилган.