ВГТРК собиқ директор ўринбосари Алексей Земский НТВ телеканали бош директорлигига тайинланди. Бу ҳақда «Газпром-медиа» холдинги сайтида маълум қилинган.

"Мен Алексей Земский «Газпром-медиа» жамоасига сафига келиб қўшилганидан мамнунман. Унинг телевидениеда ишлаш бўйича 20 йиллик тажрибаси бор. Умид қиламизки, унинг ижодий ва касбий лаёқати телеканалимизнинг ривожланишда давом этиб, Россиядаги етакчи телеканалга айланишида ҳисса қўшади", дейди холдинг раҳбари Дмитрий Чернишенко.

Алексей Земский бу телеканалда 10 йилдан ортиқроқ вақт давомида бош директор сифатида ишлаган Владимир Кулистаковнинг ўрнини эгаллади. У 21 октябрдан янги вазифасини бажаришга киришган.

Бундан олдинроқ, Кулистиков соғлиғидаги муаммолар туфайли ўз лавозимини тарк этиши ҳақида хабарлар берилганди.

Маълумот учун, Алексей Земский 2003-2004 йилларда ҳам НТВ телеканалида ўша вақтдаги бош директор Николай Сенкевичнинг ўринбосари сифатида ишлаганди. У ВГТРКда 2008 йили технологик бўлимда иш бошлаганди.