Англияда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли F-18 русумли қирувчи самолёт ҳалокатга учраб, учувчи ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, бу самолёт Кембрижда, Буюк Британия Ҳарбий-ҳаво кучларининг Суффолкдаги базаси яқинида қулаб тушган.

Ушбу самолётда биргина учувчи бўлгани айтилмоқда. Бу самолёт Лейкенхит базасидан ҳавога кўтарилган.

Баъзи манбаларда бу самолёт АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларидан бирига кетаётган бўлгани ҳақида ёзилган.