АҚШ қуролли кучлари биринчи марта Европада аксилракета тизими дастури бўйича синовлар ўтказди. ТАСС агентлигининг маълум қилишича, улар Атлантика океанида ўқув баллистик ракетасини йўқ қилишган.

“Бу «Стэндард-3» Блок 1А тутувчи ракетасининг биринчи марта АҚШга тегишли бўлмаган ракета полигонидан учирилиши ва баллистик ракетанинг биринчи марта Европа ҳарбий ҳаракатлар театрида тўхтатилиши бўлди”, - деб хабар берди АҚШ ҳарбий денгиз кучлари матбуот хизмати.

Таъкидланишича, ракета Шотландиянинг ғарбий қирғоғидаги ҳарбий полигондан, “Росс” эскадрилья мина ташувчисидан учирилган.