АҚШ вице-президенти Жо Байден 2016 йилдаги АҚШ президенти сайловларига ўз номзодини қўймаслигини эълон қилди. Бу ҳақда CBS телеканали маълум қилди.

Байден бу ҳақда Оқ Уй олдидаги нутқида маълум қилди. Бу пайтда Байденнинг ёнида Барак Обама ва унинг рафиқаси Жил ҳам бўлган.

“Мен номзод бўлмаслигимга қарамай, жим ўтириш ниятим йўқ”, деб айтди Байден.

Аввалроқ The Washington Post газетаси сайтида “Вице-президент Байден 2016 йилдаги президент пойгасида иштирок этишни режалаштирмоқда” номи билан янглиш тарзда хабар чиқарган. Кейинроқ сайтдаги хабар олиб ташланган ва “Бу матн хатолик туфайли чоп этилган” ёзуви билан алмаштирилган.