АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер май ойида Россияга ИШИД жангариларининг позициялари кўрсатилган харитани етказганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Жоржия штатидаги чиқишида у Путинни яхши танишини маълум қилиб, бунинг сабаби сифатида иккаласи ҳам балиқ овига бирдай қизиқишини келтирди. Айтилишича, май ойидаги учрашув чоғида Россия етакчиси унга почта манзилини берган, у орқали Россиядаги балиқ ови тажрибасини ўрганиш таклиф қилинган.

Бундан ташқари, Картернинг таъкидлашича, улар Суриядаги вазиятни муҳокама қилишган ва Путинга Картер Маркази томонидан яратилган харита тақдим этилган.
Ушбу харитада ИШИД жангарилари тўпланган барча асосий нуқталар кўрсатилган.