"Арсенал" клуби Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи, 3 турида "Бавария"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа лондонликлар бош мураббийи Арсен Венгар Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "Барселона" ва "Бавария" жамоаларини мағлуб этган илк мураббийга айланди.

Шунингдек, "Бавария" жорий мавсумда шу вақтга қадар ўйинларда бирор марта имкониятни бой бермаган эди. Ички чемпионатда ҳам 9 турда 27 очко жамғариб, етакчлик қилаётган Гвардиола шогирдлари ЕЧЛ доирасида "Олимпиакос"ни 3:0, Загребнинг "Динамо" клубини эса 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишганди.