Сурия ва Россия президентларининг учрашуви Башар Асаднинг илтимосига кўра ёпиқ режимда ўтказилди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри ёзмоқда.

Таъкидланишича, Сурия етакчисининг Москвага ташрифи режага киритилган эди. Музокаралар олдидан Асад билдирган ягона тилак - учрашувни ОАВдан ёпиш бўлди.
Музокара икки томонлама, юзма-юз форматда ўтди, делегациялар учрашуви эса уч соатдан ортиқ давом этди.

Айтилишича, суҳбатда Сурияда муддатдан илгари президентлик сайловлари ўтказиш масаласи кўриб чиқилган.