Сурия президенти Башар Асад россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар чоғида кўрсатилаётган ёрдам учун Россия ҳукумати ва халқига миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Кремль сайти орқали хабар қилинди.
“Суриянинг бирлиги ва мустақиллиги учун курашаётганингиз учун раҳмат. Асосийси, бунинг барчаси халқаро қонунчиликка мувофиқ амалга оширилмоқда”, - деди Асад.

Асад айнан Россиянинг ёрдами жангариларнинг бутун Сурия ҳудудини эгаллашига монелик қилганини таъкидлади.