Aston Martin Rapide электрокарга айланди

Технология 21 Октябрь 2015 1339

Aston Martin компанияси тамомила электрик версияга айланган хэтчбек Rapide – RapidE’ни намойиш этди. Премьера Лондонда бўлиб ўтадиган британ-хитой ижодий саммитида намойиш этилади.

Прототип «Астон» мутахассислари ва Williams Формула-1 мутахассислари билан ҳамкорликда ишланди. Лойиҳанинг моддий ҳомийси Хитойнинг ChinaEquity фирмаси бўлди.
Aston Martin RapidE 560 от кучига эга электрик двигатель билан таъминланди. У одатий “Рапид”дан тубдан фарқ қилади. Хэтчбек аккамуляторнинг одатий қувватисиз 320 километр масофани босиб ўтади.

Электрокарни 2017 йилда чиқарилиши кўзда тутилган.

Кўпроқ янгиликлар