БАА Формула-1нинг навбатдаги босқичида пойгачи йўлтанламасни намойиш этади

Технология 21 Октябрь 2015 1824

БААнинг Zarooq компанияси ўзининг биринчи модели - Sand Racer пойгачи йўлтанламасини дебютга ҳозирламоқда. Унинг тақдимоти ноябрь ойида Абу Дабидаги Формула-1 Гран-приси пайтида ўтказилади.
Янги машина ҳақида тўлиқ маълумот йўқ. Йўлтанламас дизайни устида Lykan Hypersport суперкари муаллифи Энтони Янарелли ишлагани айтилди, холос.

Йўлтанламас конструкциясида кўмир-пластик кенг қўлланади. Машина массаси 950 кг ни ташкил қилади. Zarooq Sand Racer’нинг мотор бўлимида 3.5 л ли 6 цилиндрли двигатель жойлаштирилади. У модификацияга қараб 300-500 от кучи бериши мумкин бўлади.

Машинани умумфойдаланиш йўлларига ҳам олиб чиқиш мумкин бўлади. У мижозларга 2016 йилдан етказиб берила бошлайди. Дастлабки 20 экземпляр махсус модификацияда чиқарилади. Унинг нархи 80-160 минг доллар ўртасида.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар